УША ИШК

УША ИШК
Хижрон шеьрлари
12.07.2019, 22:39
550
0

Malika.lark.ru

Ўша ''ИШҚ''--аталмуш гузарингизга,
Менга тушолмаган назарингизга, 
Ёлғонлар тўлдириб ёзарингизга,
Бу тун ўтин қалаб -- ёқиб қочяпман.
Мен энди сизнимас, шамол қучяпман

Асло, қололмайман -- лаҳза қайғуда,
Янги дунё қуриб -- ажиб орзуда,
Бахтли бўлиб чунон -- баъзан уйқуда,
Тушнинг кўчасидан ҳар кун ўтяпман, 
Мен энди сизнимас, хаёл кутяпман.


На қилдим баҳайбат ғурурингизни, 
Қўш қўллаб топширай мағрурингизни,
Кечиринг, дарвешдек шуурингизни, 
Эҳтимол; ўтмишим томон чопяпман,
Сизнингсиз ҳам қаранг, камол топяпман.


Хижроннинг дастидан маломат ютиб,
Чарчадим, яримта илтифот кутиб,
Товонлар қаърига мукофот тутиб,
Бепарвойим, ҳамон меҳр отяпман,
Соғинчдан лаззатмас, увол тотяпман.


Баҳоримни фасли кузларга бериб,
Ўксик дилим бағри музларга эриб,
Бисотим асқотган юзларга ёриб,
Зарра йиғламадим, акси куляпман,
Жавобингиз йўқми, савол оляпман.


Кўнглимни қуп-қуруқ сўзларга атаб,
Билолмам: қайларга, қайга шошяпман.
Ўз қалбимни ўзим атайлаб алдаб,
Мавжланиб дарёдек тўлиб-тошяпман,
Ёлғизликни ўпиб беҳол яшяпман!


Элёр ЖЎРАЗОДА
11/07/2019йил

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)